ТОШКЕНТ, 6 май – Sputnik. Америкалик аралаш яккакураш бўйича жангчиси Реймонд Дэниэлс Буюк Британиялик Уилкер Баррошни нокаутга учратди.
Даниелс чиройли услубда 720 даража ҳавода айланиб, вертушка қилади ва кейин ўнг томондан рақибига кучли зарба беради. Зарба оқибатида британиялик спортчи нокаутга учрайди.
Even @MichaelPage247 wanted to see that replay in slow-mo!@RD_GOAT with the finish of the year at #BellatorBirmingham last night! pic.twitter.com/lchK42ssjy
— Bellator MMA (@BellatorMMA) 5 мая 2019 г.
Ҳакам зудлик билан жангни тўхтатди.
Профессионал рингда 39 ёшли Дэниэлс иккита жанг ўтказди. Унинг биринчи жанги 2008 йилда бўлиб ўтди ва уни мағлубият билан якунлади.