ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Венесуэла президенти Николас Мадуро Петербург халқаро иқтисодий форумда иштирок этиш учун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости Венесуэла ташқи ишлар вазири Хорхе Арреаса сўзларига асосланиб хабар қилмоқда.
“Албатта, Венесуэла Санкт-Петербургдаги иқтисодий форумда иштирок этади. Биз ҳозирча делегациянинг аниқ таркибини билмаймиз. Умид қиламизки, президент (Мадуро – таҳр.) форумга ташриф буюради. У Петербургга ташриф буюриб, Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш истагида”, - дея маълум қилди вазир Венесуэланинг Москвадаги элчихонасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Петербург халқаро иқтисодий форум 2019 йил 6-8 июнь кунлари бўлиб ўтади. Ўтган йили форумга 143 мамлакатдан 17 минг киши ташриф буюрган эди.