ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига йўл олишди.
Ўзбекистон спортчилари 6-12 май кунлари бўлиб ўтадиган анъанавий “Санкт-Петербург Губернатори кубоги” мусобақасида иштирок этишади.
Турнирда 4 қитъанинг 20 дан зиёд мамлакатидан келадиган номдор боксчилар жам бўлишади.
Ушбу мусобақада қатнашадиган ўзбекистонлик спортчилар бугун эрта тонгда Санкт-Петербург сафарига йўл олишди.
Жамоа таркиби:
-52 кг: Худойназар Файзов
-60 кг: Отабек Холматов
-64 кг: Зоир Жуманазаров
-69 кг: Иқболжон Холдаров
-75 кг: Фанат Каҳрамонов
-81 кг: Козимбек Мардонов
-91 кг: Мадияр Саидрахимов
+91 кг: Обиджон Тохиров
Мураббийлар: Раҳматжон Рўзиохунов, Абдувоҳид Жалолов