ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Нью-Йоркда бешинчи марта “Ўлмас полк” акцияси ўтказилди.
Акцияда 2 мингга яқин киши иштирок этди.
9 май - Ғалаба куни эса Нью-Йорк осмонидан 33-метрли Георгий тасмаси олиб ўтилади.
Нью-Йоркда ўтказилган тадбирда Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя ҳам иштирок этди. У отасининг портретини кўтариб ўтди.
"Ўлмас полк" - "Бессмертный полк" — Улуғ Ватан уруши қатнашчилари хотирасини сақлаб қолиш мақсадида ўтказиладиган халқаро фуқаролик-ватанпарварлик ҳаракатидир.
Акция Россия ва бошқа давлатларда ўтказилади.
Юриш иштирокчилари ҳар йили Ғалаба кунида ўз қариндошларининг суратларини кўтарган ҳолда колонна бўлиб кўчалардан ўтадилар.