ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. “Мисс АҚШ - 2019” соврини Шимолий Каролинада истиқомат қилувчи 28 ёшли Чесли Кристга насиб қилди.
Бу ҳақда USA Today нашри хабар қилди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Танлов Невада штатининг Рино шаҳрида ўтказилди.
Мамлакатнинг энг гўзал аёли танловида турли касб эгалари, хусусан ўқитувчилар, ҳамширалар ва ҳатто ҳарбий аёллар ҳам қатнашди.
Таъкидланишича, Крист адвокат бўлиб ишлайди, шунингдек, у Уэйк-Форест университетида олган MBA даражасига эга.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Шу билан бирга, Крист White Collar Glam мода блогининг асосчиси ҳам ҳисобланади.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Гўзаллик танловида иккинчи ўрин Алеханда Гонсалес, учинчи ўрин Триане Браунга насиб қилди.
Шу йил апрел ойи ўрталарида Sputnik "Мисс Россия 2019" унвони Азов шаҳрида туғилган Алина Санькога насиб қилгани ҳақида хабар берганди.
Алина Санькога оқ тилладан тайёрланган ва қимматбаҳо тошлар билан безатилган тож ҳамда 3 миллион рубл пул мукофоти билан тақдирланди.
Шунингдек, Санькога Россия номидан халқаро гўзаллик танловларида иштирок этиш ҳуқуқи берилди.