ТОШКЕНТ, 4 май – Sputnik. Бразилиянинг Порту-Велью шаҳрида автомобил йўлни улкан илон тўсиб қўйди.
Уч метрли илон ўрмондан чиқиб, аста-секинлик билан автомобил йўл томон ҳаракатланади.
Анаконда шунчалик катта бўлганки, йўл трассада ҳайдовчилар машиналарни тўхтатишга мажбур бўлишди.
Анаконданинг узунлиги 3 метр, оғирлиги эса 30 кило бўлган.
Ҳайдовчилар машиналардан чиқиб, илонни суратга олишга шошиладилар.
Интернетга жойлаштирилган видеолар қисқа вақт ичида кўп марта кўрилди.