ТИВ Россияда 3 ёшли Ўзбекистон фуқароси деразадан йиқилиб ҳалок бўлганини тасдиқлади

© Foto : Prokazan.ruОдин из широко распространенных способов самоубийства – прыжок с высоты
Один из широко распространенных способов самоубийства – прыжок с высоты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур ҳодиса Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган

ТОШКЕНТ, 3 май - Sputnik. Ўзбекистон ТИВ Россияда 3 ёшли Ўзбекистон фуқароси деразадан тушиб кетиб ҳалок бўлганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

"2019-йилнинг 1-май куни Россиянинг Ленинград вилояти Всеволожск шаҳридаги уйнинг 4-қаватида жойлашган хонадон деразасидан йиқилиб тушиш оқибатида 3 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг вафот этгани тўғрисида ОАВларда маълумот пайдо бўлди.

Мазкур хабар Ленинград вилоятининг тергов органлари томонидан тасдиқланди ҳамда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган", - дейилади хабарда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган.

Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненетс автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида жойлашган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49, дея эслатма берган Ташқи ишлар вазирлиги.

Янгиликлар лентаси
0