Ниғматилла Йўлдошев меҳнат ва бандлик вазирлиги ишини танқид қилди

Oбуна бўлиш
Сенат раисини пойтахт билан туташ бўлган ҳудудда 16 мингга яқин иш ўрнининг бўш тургани қаттиқ таажжубга солди

ТОШКЕНТ, 3 май - Sputnik. 3 май Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошев Меҳнат ва бандлик вазирлиги фаолиятини танқид остига олди.

Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Сенат раиси Ўзбекистон бозорларидаги антисанитария ҳолатлари ҳақида очиқ гапирди

Йўлдошев Тошкент вилоятида қарийб 15 800та иш ўрни бўш турганига эътибор қаратди.

"Тошкент вилоятига ҳам хос бўлган яна бир муаммо аҳоли бандлигини таъминлаш билан бевосита боғлиқдир. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан бу борадаги муаммоларни комплекс ҳал этиш бўйича таъсирчан чоралар етарли даражада кўрилмаётгани оқибатида вилоятда қарийб 15.800 та иш ўрни бўш турибди. Пойтахт билан туташ бўлган ҳудудда шунча иш ўрнининг бўш турганини мутасаддилар қандай изоҳлайди?", - деди Йўлдошев.

Эслатиб ўтамиз, ялпи мажлис кун тартибига 20 дан зиёд масала киритилган. Сенаторлар 8 қонун ва бошқа масалаларни кўриб чиқиши кутилмоқда. Шунингдек, бу гал Тошкент вилояти ҳокимининг ҳисоботи эшитилади.

Янгиликлар лентаси
0