Мирзиёев топшириғи: Ўзбекистонда янги вазирлик тузилади

© SputnikПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Унинг сўзларига кўра, ижтимоий соҳа учун ягона вазирликнинг ташкил этилиши президент топшириғи бўлиб, 2019 йилги давлат дастурида ўз аксини топган

ТОШКЕНТ, 3 май - Sputnik. Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини ҳимоя қилишга жавобгар вазирлик тузилади, деб хабар қилмоқда Газета.уз.

"Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя соҳасида масъул бўлган алоҳида вазирликни ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда жума куни Олий Мажлис Сенатининг 19-ялпи йиғилишида бош вазирнинг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди", - дейилади хабарда.

Унинг сўзларига кўра, ижтимоий соҳа учун ягона вазирликнинг ташкил этилиши президент топшириғи бўлиб, 2019 йилги давлат дастурида ўз аксини топган.

Бош вазир ўринбосарининг маълум қилишича, ҳужжатни ишлаб чиқишда халқаро тажриба ўрганилди, халқаро ташкилотлар, жумладан ЮНИСЕФ, ЖССТ ва БМТТД экспертлари фикри ҳисобга олинди.

Янгиликлар лентаси
0