Россия ТИВ раҳбари ва Марказий Осиёда гиёҳванд моддаларни назорат қилиш соҳасидаги минтақавий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми иштирокчи давлатлари ягона позицияни билдирдилар ва амалдаги тизимга енгиллик берилишига йўл қўймадилар.
"Айрим давлатлар енгил наркотикларни легаллаштириш зарурати ҳақида тобора кўп таъкидлашмоқда, умуман улар амалдаги тизимни қайта кўриб чиқиш тарафдори эканликларини билдиришмоқда. Лекин мен ҳамкасбларимдан яқинда бўлиб ўтган БМТнинг халқаро сессиясида бизнинг позициямизни қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорман. Биз ҳар қандай турдаги наркотикдан озод дунё тарафдоримиз", - деб қайд этди Лавров.
Россия ТИВ етакчисининг сўзларига кўра, жаҳондаги бу ёвузликка самарали қарши курашиш учун Марказий Осиё мамлакатлари ва бошқа давлатлар ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириш учун халқаро ташкилотлар, хусусан ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси, ОДКБ ва бошқа бирлашмаларда яқиндан ҳамкорлик қилишлари лозим.