Тошкентда 9-синф ўқувчиси иккинчи қаватдан нима сабабдан сакрагани маълум бўлди

Oбуна бўлиш
Аввалроқ маҳаллий ОАВлар Тошкентдаги 17-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси мактаб биносининг иккинчи қаватидан сакраб, тан жароҳати олгани ҳақида хабар тарқатган эди.

ТОШКЕНТ, 1 май – Sputnik. Тошкентдаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси иккинчи қаватдан нима сабабдан сакрагани маълум бўлди. Бу ҳақда “Дарё” хабар қилмоқда.

Пустой класс - Sputnik Ўзбекистон
ХТВ: “Ўқитувчи ўқувчини бир неча бор туртган, лекин урмаган”

Хабарда ёзилишича, 9-синфда ўқийдиган М.Р. исмли қиз 2019 йилги чорак дарсларини яхши ўзлаштирмаган ва дарслардан барвақт бир неча маротаба уйига кетиб қолган. Бу ҳақда унинг ота-онасига маълум қилинган. Қизининг хулқ-атворидаги ўзгаришлар бўйича суҳбатлашиш мақсадида унинг онаси мактабга ташриф буюрган.

“Бундан хабар топган М.Р. мактабнинг 2-қават ташқи ойнасидан чиқиб кетиш мақсадида тушаётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида ерга йиқилган”, - дейилади хабарда.

Натижада у “бел умуртқа поғонасининг 3, 4, 5 компресион қисмидан синиши, ўнг товон суяги ёпиқ синиши, чап товон соҳаси юмшоқ лат ейиши, ўнг кўз атрофида қизариш, травматик шок 2-даража” ташхиси билан жонлантириш бўлимига ётқизилган

Аввалроқ маҳаллий ОАВлар Тошкентдаги 17-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси мактаб биносининг иккинчи қаватидан сакраб, тан жароҳати олгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Янгиликлар лентаси
0