Сурхондарё вилоятига ҳоким тасдиқланди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПиджак на кресле
Пиджак на кресле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 1 май – Sputnik. 2019 йил 1 май куни Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. 

ЎзАнинг хабар қилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Тўра Боболов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия қилган.

Экс-хоким Сурхандарьинской области Баходир Пулатов - Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарё ҳокими вилоят аҳолиси билан хайрлашди

“Халқ депутатлари қўллаб-қувватловига кўра Тўра Боболов вилояти ҳокими этиб тасдиқланди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Тўра Боболов Сурхондарёнинг иқтисодий-ижтимоий шароитини яхши билиши, вилоят халқи, туман ҳокимлари ва секторлар раҳбарлари ҳамжиҳат бўлиб, белгиланган вазифаларни тўла бажаришига ишонч билдирилган.

Т.Боболов 1970 йилда туғилган. Меҳнат фаолиятини вилоят давлат мулки бошқармасида ҳисобчиликдан бошлаган. Кейинчалик Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, вилоят ҳокимлигида ҳудудларни комплекс ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов маҳаллий аҳоли билан хайрлашгани ҳақида хабар қилган эдик. Тўра Боболов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини вақтинчалик бажариб келаётган эди.

Янгиликлар лентаси
0