Сергей Лавров Тошкентда қайси масалаларни муҳокама қилади?

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишВстреча глав МИД РФ и Узбекистана С. Лаврова и А. Камилова
Встреча глав МИД РФ и Узбекистана С. Лаврова и А. Камилова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иккинчи май куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади.

ТОШКЕНТ, 1 май – Sputnik. 2019-йилнинг 2 май куни Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинади.

“Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокалар ўтказилиши ва сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда илгари эришилган Ўзбекистон-Россия келишувларини амалга ошириш жараёни муҳокама қилиниши кутилмоқда”, - дейилади хабарда.

Томонлар халқаро муаммолар, минтақада хавфсизлкни таъминлаш масалалари, жумладан Афғонистонда тинчлик жараёнларини бошлашга кўмаклашиш юзасидан фикр алмашадилар.

Шунингдек, 3 май куни Сергей Лавров Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш соҳасида минтақавий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув Меморандуми иштирокчи давлатларининг 11-учрашувида қатнашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0