Гулнора Каримованинг собиқ эрига тегишли 7 млрд сўмдан ортиқ мулк аукционга қўйилди

© Sputnik / Валерий Левитин / Медиабанкка ўтишГульнара Каримова
Гульнара Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
EDEL VEYS-ALI маъсулияти чекланган жамияти Гулнора Каримованинг собиқ эри Рустам Мадумаровга тегишли бўлган.

ТОШКЕНТ, 1 май – Sputnik. Ягона электрон савдо майдончасида Тошкент шаҳрида жойлашган йирик фирма – «EDEL VEYS-ALI"» масъулияти чекланган жамияти фондидаги юз фоиз улуши, дебитор-кредиторлари ва бошқа турдаги барча мол-мулклари билан билан аукционга қўйилган.

ЎзАнинг маълум қилишича, очиқ аукцион нархни тушириб бориш йўли билан, демпинг усулида ўтказилиши кўрсатилган.

Гульнара Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Гулнора Каримованинг собиқ эри унинг миллионларига даъво қилмоқда

Бошланғич нархи етти миллиардан ортиқ (7 567 767 500.00) сўм бўлган фирма нархи ҳозирда 4 142 518 600.00 сўмга тушган.

e-ijro-auksion электрон савдо майдончасида объектнинг суратлари жойлаштирилган бўлиб, унда фирмага тегишли Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси 15-уйда жойлашган офис (жиҳозлари билан) ва автомобиллар ҳам кўрсатилган.

EDEL VEYS-ALI маъсулияти чекланган жамиятга 101.5 FM тўлқинида жойлашган “Радио Гранд” радиоси тегишлилиги айтилади.

Мазкур радио аукционга қўйилганига қарамай, ҳамон фаолиятини давом эттирмоқда. Аукцион жорий йилнинг 8 май санасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Хабарда EDEL VEYS-ALI маъсулияти чекланган жамияти Гулнора Каримованинг собиқ эри Рустам Мадумаровга тегишли бўлгани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Швейцария Федерал суди Ўзбекистон биринчи президентининг қизи Гулнора Каримова иши бўйича иккита муҳим қарор қабул қилгани ҳақида хабар бергандик.

Янгиликлар лентаси
0