Ўтган тунда ЙТҲга учраган мактаб ўқувчиларининг аҳволи стабил – ФВВ

© Sputnik / Рамиз БахтияровМашина скорой помощи
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Автобус ЙТҲга учраши оқибатида 12 киши турли жароҳатлар билан шифохоналарга жойлаштирилган эди. Ҳозир улардан икки нафарига уйига жавоб берилган.

ТОШКЕНТ, 29 апр – Sputnik. Ўтган  тунда Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида ЙТҲга учраган автобус йўловчиларининг аҳволи стабил деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати Sputnik мухбирига.

“Айни дамда Ўртачирчиқ туманида шифохонага ётқизилган йўловчилардан икки нафарига уйига жавоб берилди. Қолганларнинг аҳволи яхши. Республика тез тиббий ёрдам марказидагиларнинг ҳам аҳволи стабил. Ҳеч ким оғир аҳволда эмас”, - деб хабар қилди ФВВ матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, ўтган тун соат 02:00 да, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ҳудудида мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус ЙТҲга учраб ёниб кетган эди.

Автомобиль скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент яқинида ичида мактаб ўқувчилари бўлган автобус ёниб кетди

Йўловчилар ўз вақтида тезкорлик билан эвакуация қилингани туфайли қурбонлар бўлмаган. 7 нафар йўловчи Ўртачирчиқ туман шифохонасига, 5 нафар йўловчи  Республикаси Тез тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилган эди.

Автобусда жами 53 нафар йўловчи бўлган. Уларнинг аксарияти Тошкент вилояти Паркент тумани 31-умумий ўрта таълим мактабининг  37 нафар ўқувчилари бўлган. Шунингдек, 3 нафар ўқитувчи, 10 нафар ота-оналар ҳамда 3 нафари хайдовчи бўлишган.

Дастлабки маълумотга кўра,   “Мерседес” русумли автобус балони ёрилиб кетиши натижасида, бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа бориб урилган ва ёнишни бошлаган.

Янгиликлар лентаси
0