Ҳарбий харажатлари энг йирик мамлакатлар қайси?

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишПусковая установка "Тополь"
Пусковая установка Тополь - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган йили жаҳон ҳарбий харажатлар 1,8 триллион долларни ташкил этди. Россия биринчи бешликка киритилмади.

ТОШКЕНТ, 29 апр – Sputnik. SIPRI (Тинчлик муаммолари бўйича Стокгольм халқаро тадқиқотлар институти) ҳарбий харажатлари энг йирик мамлакатлар рейтингини эълон қилди.

2018 йили жаҳон ҳарбий харажатлари 1,8 триллион долларни ташкил этди. Ушбу кўрсатгич 2017 йилга қараганда 2,6 фоизга кўпроқ.

Экспозиция военной техники  - Sputnik Ўзбекистон
Дунёнинг энг йирик қурол етказиб берувчи давлатлари маълум қилинди

Ҳисоботга кўра, АҚШ 2018 йилда ҳарбий мақсадлар учун энг кўп маблағ сарфлаган мамлакатлар етакчисига айланди. 2010 йилдан буён илк маротаба АҚШ харажатлари 4,6 фоизга ўсиб, 649 миллиард долларни ташкил этди.

Ҳарбий бюжети энг йирик мамлакатлар биринчи бешлигига Хитой, Саудия Арабистони, Ҳиндистон ва Франция киритилган. Маълум бўлишича, жаҳондаги жами ҳарбий харажатларнинг 60 фоизи айнан шу етакчи бешликка тўғри келди.

SIPRI маълумотларига кўра, 2018 йилда Россиянинг ҳарбий харажатлари 61,4 миллиардни ташкил этган. Бу этган йилга қараганда 3,5 фоизга кам. Шу тариқа Россия рейтингнинг 6-поғонасидан ўрин олган.

Янгиликлар лентаси
0