Туркманистон президенти тойчоқ ҳақида рэп куйлади - видео

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтиш Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов
 Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қўшиқда тойчоқ бутун мамлакат учун фаровонлик даракчиси ва илҳом манбаи эканлиги айтилади.

ТОШКЕНТ, 29 апр – Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов якшанба куни, 28 апрелда Ровач лақабли ахалтака тойчоғи ҳақида рэп куйлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Жеребенок  - Sputnik Ўзбекистон
Туркманистон президенти янги шеърини тойчоққа бағишлади

Хабарда ёзилишича, Туркманистон раҳбари ўзи ёзган қўшиқ билан Халқаро от спорти мажмуасида туркман оти миллий байрами шарафига ўтказилган от чоптириш байрамида чиқиш қилган. Қўшиқ мусиқасини унинг невараси Керимгули басталаган. Шунингдек, у бобосига қўшиқ куйлашда жўр бўлган.

Қўшиқда тойчоқ бутун мамлакат учун фаровонлик даракчиси ва илҳом манбаи эканлиги айтилади.

Туркманистон президенти уч тилда қўшиқ куйлади

Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошида Бердимуҳамедов Туркманистон ички ишлар вазирлиги хўжалик бошқармаси объектларидаги вазият билан танишганди. Танишиш чоғида вазир Искандар Муликов ИИВ шахсий таркиби номидан унга 2019 йилнинг илк кунида туғилган ушбу тойчоқни совға қилганди.

Янгиликлар лентаси
0