ССВ Ўрта Чирчиқда содир бўлган ЙТҲ бўйича расмий баёнот берди

© Газета ЗарафшонОперация на сердце у детей в Медицинском центре Самарканда
Операция на сердце у детей в Медицинском центре Самарканда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, автоҳалоқат оқибатида автобус ичида 53 та йўловчидан 27 нафари турли даражада тан жароҳати олган.

ТОШКЕНТ, 29 апр – Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўрта Чирчиқда содир бўлган ЙТҲ бўйича расмий баёнот берди.

Қайд этилишича, автоҳалокат оқибатида автобус ичида 53 та йўловчидан 27 нафари турли даражада тан жароҳати олган. Жароҳатланганларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартларга мос равишда зудлик билан текширувлардан ўтказилиб, белгиланган тартибда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган.

Автобус со знаком Дети - Sputnik Ўзбекистон
ИИББ болалар гуруҳини автобусда ташиш қоидаларини тушунтириб берди

Маълум бўлишича, улардан 19 нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. Яна 2 нафари Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уйига рухсат берилган. Улар потранаж хизматига назоратига олинган. Қолган 6 нафари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Травматология ва Шошилинч хирургия бўлимларига ётқизилди. Уларнинг икки нафари: 54 ёшли Асқад Кобилов ва 2,5 ёшли Робия Маъмурбоева муваффақиятли операция қилинди. Айни пайтда жароҳатланган беморлар ўзларини яхши ҳис қилишмоқда.

Бундан ташқари, ушбу йўл транспорт ҳодисаси иштирокчиси бўлган барча йўловчиларнинг хонадонларига борилган, аҳволидан хабар олиниб, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари ташкил этилган.

Барча беморлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратида, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида, ичида мактаб ўқувчилари бўлган автобус бетон тўсиққа урилиб ёниб кетгани ҳақида хабар қилган эдик. ФВВ матбуот хизмати Sputnik мухбирига ЙТҲга учраган автобус йўловчиларининг аҳволи стабил эканлиги ҳақида маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0