“ИШИД” байроғи, худкуш-террорчилар ва портлашлар: Шри-Ланкада навбатдаги ҳужум

© REUTERS / Dinuka LiyanawatteШри-ланкийские военные возле места взрыва в Коломбо, Шри-Ланка
Шри-ланкийские военные возле места взрыва в Коломбо, Шри-Ланка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шри-Ланка Сейнтамаруту шаҳрида портлаган уйда жами 15 нафар, 6 нафар эркак, 3 нафар аёл ва 6 нафар боланинг жасади топилди.

ТОШКЕНТ, 27 апр  — Sputnik. Шри-Ланканинг шарқий қисмида уй портлади. Воқеа жойида 15 нафар инсон, шулардан 6 та боланинг жасади топилди. Бу ҳақда РИА Новости Ada Derana  порталига асосан хабар қилди.

Сотрудники саперной группы специального назначения осматривают место взрыва фургона возле церкви, которая была атакована в Коломбо - Sputnik Ўзбекистон
Навбатдаги ҳужум: Шри-Ланкада яна портлаш содир бўлди

“Сейнтамаруту шаҳрида портлаган уй ичида жами 15 нафар, 6 нафар эркак, 3 нафар аёл ва 6 нафар боланинг жасади топилди”, - дейилган хабарда.

Куни кеча Калмунай шаҳрида яна учта портлаш юз берди. Шундай кейин полиция комендантлик соатини жорий қилди ва 20 нафар гумонланувчи қўлга олинди.

Шри-Ланка ҳарбийлари ва гумонланувчилар ўртасида отишма юз берди. Ҳарбийлар икки нафар жангарини йўқ қилишди.

Тўқнашув давомида икки нафар жангари ва маҳаллий фуқаро ҳалок бўлди.

Хабарда таъкидланишича, Ҳарбийлар рейдлар давомида портлаш қурилмалар, ҳарбий кийим ҳамда “Ислом давлати”* террорчилик уюшмасининг байроқларини аниқлашди.

Ҳужум остида қолган Шри-Ланка

Шу йил 21 апрелда Шри-Ланкада католиклар Пасха байрам маросимида 8 та портлаш содир бўлди. Биринчи олтита – Коломбо, Негомбо, Баттикалоа шаҳарлардаги черков ва отелларда, еттинчи оролнинг ғарбида ҳамда саккизинчи портлаш Коломбонинг аҳоли турар мажмуада содир бўлди.

Маҳаллий ОАВларга қараганда, терактларни ҳудкуш-террорчилар томонидан содир этди. Сўнгги маълумотларга кўра, 359 киши ҳалок бўлди, 500 киши жароҳатланди.

Серия взрывов на Шри-Ланке - Sputnik Ўзбекистон
Шри-Ланка қурбонлари орасида ўзбекистонликлар йўқ – ТИВ

Душанба куни Коломбода юк машинасида яна бир бомба аниқланди.

Сапёрлар теракт содир этилган черков ёнида топилган бомбани зарарсизлантириш вақтида юк машинаси портлаб кетган.

“Ислом давлати” халқаро террорчилик уюшмаси Шри-Ланкадаги портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Мамлакат президенти Майтрипал Сирисен мудофаа вазирлиги котиби Хемасири Фернандо ва полиция бошлиғи Пужитха Жаясундару истеъфога кетишини сўради.

*Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот

Янгиликлар лентаси
0