ТОШКЕНТ, 25 апр – Sputnik. Бугун, 25 апрель куни ўзбек санъаткорлари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзолари иштирокида “Хотира — абадий, қадр — муқаддас” номи остида “Шараф тасмаси” тарғиботи бошланди. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи биноси ва “Халқлар дўстлиги” саройи олдида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
“Шараф тасмаси” бу ўз навбатида Ватан учун жон фидо қилган инсонлар хотирасига ҳурмат ҳамда Иккинчи жаҳон урушининг бугун ҳаёт бўлган барча иштирокчиларидан ифтихор ҳиссини ифодалайди. Бундан ташқари давлатимиз байроғи рамзидаги мазкур тимсол ёш авлод учун юксак ватанпарварлик намунасига ҳам айланиб бормоқда.”- дейилган хабарда.
Тарғибот тадбирларида санъаткорлар, хонандалар фаол иштирок этишмоқда.