ТОШКЕНТ, 25 апр – Sputnik. Сергелида янги қурилган уйларни шаҳар маркази билан боғлаш мақсадида янги автобус йўналиши очилди, деб хабар қилмоқда “Тошшаҳйўловчитранс”.
“Жумладан, 133А–“Янги Сергели мавзеси — “Олмазор” метро бекати” йўналиши фаолияти жорий йил 25 апрелдан йўлга қўйилмоқда. Ушбу йўналишда автобуслар 4 та ҳаракат жадвали асосида қарийб 7 километрлик қисқа масофа оралиғида қатнайди”, - дейилган хабарда.
Хабарда айтилишига кўра, янги автобус йўналиши жорий этишга сабаб Тошкент шаҳрида янги уй-жойларнинг қурилиши, шу асосда янги мавзе ва аҳоли пунктларининг бунёд этилаётгани жамоат транспортига талабнинг ортишига сабаб бўлган.
Сергели туманида қисқа фурсатда бунёд этилган янги уйлар бугун катта мавзега айланди.Шундан келиб чиқиб “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан ушбу мавзелардан ўтувчи йўналишларнинг ҳаракат жадвалига қўшимча автобуслар бириктиришга қарор қилинган.