Бош прокуратура: департаментнинг сохта ходимлари қўлга тушди

© fotoliaРуки в наручниках
Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 апр – Sputnik. Департаментнинг сохта ходимлари ушланди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Эвакуация пострадавшего в Кашкадарьинской области вертолетом - Sputnik Ўзбекистон
Трактор ағдарилиши натижасида жабрланган фуқарони қутқариш учун вертолёт чақирилди

Хабарда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ва Юқоричирчиқ туман прокуратураси ходимлари томонидан ҳамкорликда “А.Б.” МЧЖ иш бошқарувчиси М.М.нинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилди.

“Аслида “К.И.” МЧЖда ҳайдовчи бўлиб ишловчи фуқаро Р.Н. “М” кафесига овқатланиш мақсадида кириб, таомларни сифатидан норозилиги ва кафега келган мижозларга НКМ чеки берилмаётганлигини важ қилиб, ўзини “Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходими Рустам” деб таништириб, ғазнада турган НКМ аппарати ва кафега тегишли бўлган тиббий дафтарчани олиб қўйиб, ушбу ҳолатлар юзасидан баённома расмийлаштирмаслик ва жаримага тортмаслик эвазига фирибгарлик йўли билан ўзининг жиноий шериги, ҳеч қаерда ишламайдиган фуқаро А.Р. орқали 1 млн. сўм олган вақтида Департамент органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган”, - дейилган хабарда.  

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Н. ва А.Р.ларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

“Агарда юқоридаги каби ҳолатларга дуч келсангиз ёки Сизга номаълум шахслар ўзини Департамент ходими дея таништириб, таъмагирлик қилаётган бўлса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг қисқа рақамли 10-07 ёки Департаментнинг 71-233-10-07 рақамли туну-кун ишловчи ишонч телефонларига мурожаат этишингизни сўраймиз”, - деб қўшимча қилинган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0