ТОШКЕНТ, 23 апр – Sputnik. Ўзбекистонда ОТМга ҳужжатларни онлайн топшириш мумкин бўлади.
Ҳукумат қарори лойиҳасига мувофиқ, 1 майдан бошлаб Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш жараёни бошланиши режалаштирилган.
Давлат хизматлари агентлигининг хабар қилишича, энди исталган миллий ОТМга ҳужжатларни ўз яшаш жойидан узоқлашмасдан — Давлат хизматлари марказлари орқали ёки уйдан чиқмасдан — my.gov.uz портали орқали юбориш имкони яратилган.
Қуйида ҳужжатларни онлайн тарзда юбориш учун шаклларни тўлдиришни ўргатувчи графикалар тақдим этилмоқда:
1-қадам. Паспорт, яшаш манзили, телефон маълумотларини тўлдириш.
2-қадам. Сиз тугатган ўқув муассасаси ҳақида ахборот киритиш (коллеж, лицей ёки мактаб).
3-қадам. Ўқув шаклини (кундузги, кечки, сиртқи) ва тилини танлаш, тест топшириш графикини белгилаш.
Шу ернинг ўзида устуворлик тартиби билан 3 та исталган олий таълим муассасасини танлаб, синовдан ўтказиладиган хорижий тил ва имтиҳон топшириладиган ҳудудни белгилаш зарур.
4-қадам. Давлат божини тўлаш (махсус тизимлар орқали онлайн тўлов амалга ошириш имкони жорий этилади).
Шундан сўнг ариза кўриб чиқиш учун юборилиб, бу ҳақида тегишли хабарнома йўлланади.