Смартфонни 100 фоизгача қувватлаш қандай салбий ҳолатларга олиб келади?

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишЗарядная станция для мобильных гаджетов
Зарядная станция для мобильных гаджетов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Смартфонни 100 фоизгача қувватлаш ва унинг тўлиқ қувватсизланиши аккумулятор иш фаолиятига жиддий таъсир кўрсатади.

ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Смартфонни 100 фоизгача қувватлаш ва унинг тўлиқ қувватсизланиши аккумуляторнинг хизмат муддатини қисқартиради. Бу ҳақда Mail.ru Hi-Tech техника бўйича экспертлар порталининг раҳбари Дмитрий Рябинин РИА Новостига маълум қилган.

“Қувват олишда қолдирилган смартфон аккумулятори кучини 100 фоизда сақлаб қолиш учун тўйинишда давом этади, демак, тармоқдаги кучланиш натижасида қизиб бораверади, — деди у.

Сотовый телефон - Sputnik Ўзбекистон
Дунёнинг энг яхши 20 та смартфони маълум қилинди

Унинг сўзларига кўра, смартфон экранида қувват 90 фоизга яқинлашгани ёки ундан сал камроқ қувватга эга бўлгани ҳақида хабар пайдо бўлганидан сўнг қувватлаш мосламасини токдан узиб қўйиш мақсадга мувофиқдир.

Эксперт турли смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг “тез қувватланиш” принципи шунга асосланганини қўшимча қилди. Яъни, аввалига телефон максимал даражада тез қувватланади, ярим соат ичида 70 фоизгача қувватланиши мумкин. Шундан сўнг қувватланиш жараёни аккумулятор совуши учун секинлашди.

“Қайд этиш жоизки, аккумляторлар тўлиқ қувватсизланишни ҳам ёқтиришмади: ўчиқ ҳолатидаги телефонни тез-тез қувватлантириш батареянинг хизмат муддатини қисқартиради”, - дея хулоса қилган Рябинин.

Янгиликлар лентаси
0