ТОШКЕНТ, 23 апр – Sputnik. Тожикистон Сўғд вилоятида бўлган тўйда кортеж жуда узун бўлгани учун тўй эгаси жаримага тортилди.
SugdNews агентлиги ёзишича, тўй маросимида 4 тадан ортиқ машина фойдаланилди.
Тожикистонлик суд қарорига асосан жаримага тортилди.
Таъкидланишича, бундай дабдабали кортеж – 2019 йилда биринчи ва ягона бўлган ҳолатдир.
Тожикистонда тўй маросимларини тартибга солиш ҳақида қонун 2007 йилда қабул қилинган. Қонунга амал қилмаслик ҳолатларда катта миқдордаги жарималарга қўлланилишига сабаб бўлади.