ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. GM Uzbekistan АЖ автомобилларини Қирғизистонга экспорт қила бошлади. Қирғизистонга автомобиллар Ravon бренди остида экспорт қилинади. Бу ҳақда GM Uzbekistan матбуот хизмати хабар қилди.
Бугунги кунгача компания автомобилларни Беларусь, Афғонистон ва Тожикистонга экспорт қилмоқда. Шунингдек, Қозоғистоннинг Костанай шахридаги “СариаркаАвтоПром” заводида компания автомобилларини йирик узелли йиғиш йўлга қўйилди.
2019 йил GM Uzbekistan фаолиятида экспорт салоҳиятини ошириш йили деб эълон қилинган, бугунги кунда компания мазкур йўналишдаги фаолиятини янада кенгайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.
ОАВ: Ravon автомобиллари Россияда йиғила бошланади
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2019 йил давомида иккита янги йўлтанламас автомобиллари - Chevrolet Equinox ва Chevrolet Trailblazer ишлаб чиқарила бошланаши ҳақида хабар қилган эдик.