ТОШКЕНТ, 23 апр – Sputnik. АҚШ Федерал қидирув бюроси Гитлерни 1945 йилда Аргентинага қочиб кетиши ҳақида махфий ҳужжатларни ошкор қилди.
Эълон қилинган ҳужжатларга кўра, Гитлер сув ости кемада Жанубий Америкага етиб борган.
Аргентинанинг 6 нафар юқори лавозимли шахслар унга бошпана – Анд шимолий қисмида ранчо берган.
Таъкидланишича, маълумотлар ФБР директори Эдгар Гуверга етиб борган. Аммо бюронинг раҳбарияти уларни “тўлиқсиз” деб ҳисоблаб, Гитлерни бу маълумот асосида қидиришни давом эттириш мумкин эмаслигига қарор қилди.
Биринчи баёнотнинг санаси 1945 йил 21 сентябр деб қайд этилган.
Расмий маълумотларга қараганда, Адольф Гитлер 1945 йил 30 апрел куни ўз жонига қасд қилган.
Ўтган йил октябрь ойида АҚШ разведкаси Гитлернинг жинсий ҳаёти ҳақидаги махфий маълумотни ошкор этганди.
АҚШ Марказий разведка бошқармаси махфий ҳисоботида айтилишича, Германия фашистик давлати етакчиси Адольф Гитлер садомахистик мойилликларига эга бўлган. Ўзини гомосексуал ва гетеросексуал ориентациясида деб ҳисоблаган.
Ҳисоботда айтилишича, Гитлер “садомазахистик, ёшликда гомосексуализмга мойиллиги” бўлган. Бундан ташқари, Гитлер ўзининг бўлажак ўринбосари Рудольф Гессега нисбатан шаҳвоний қизиқиши бўлган. Улар 20 йилларда бирга қамоқда бўлишган.
Ҳисоботда қайд этилишича, Гесс гомосексуал бўлиб, “унда аёллар либосларини кийиш одати бўлгани” учун “Фройлен Анна” лақабини олган.
Шунингдек, ҳисоботда Гитлер “ёш йигитларга қарашдан эстетик завқ олган”.
Ҳисоботда Гитлернинг жинсий ҳаётидаги фактлардан ташқари, унинг болалиги, таълими, яхши кўрган таомлари, мусиқа ва одатлари ҳақида маълумотлар баён этилган.