Тошкентда биринчи халқаро юридик форум бўлиб ўтади

Oбуна бўлиш
Тошкентда 25-27 апрель кунлари 40 мамлакатдан 1000дан ортиқ киши иштирокида биринчи халқаро юридик форум бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 22 апр – Sputnik. Ўзбекистон тарихида илк маротаба йирик халқаро юридик форум бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали.

Генеральный консул Рустам Исмаилов - Sputnik Ўзбекистон
Мигрантлар, талабалар ва бизнес форум: Ўзбекистон ва Узоқ Шарқни нима бирлаштиради

Форумда 1000 дан ортиқ иштирокчи қатнашади. Улардан 250 нафари 40 мамлакатдан келган хорижий меҳмонлар бўлиши кутилмоқда.

Халқаро юридик форумда АҚШ, Англия, Германия, Франция, Хитой, Япониядан келган юридик экспертлар иштирок этади.

Шунингдек, Корея, Сингапур, Россия, Саудия Арабистони,  Шри-ланка, Белорусь, Озарбайжон, Афғонистон каби давлатларнинг Адлия вазирлари ва вазир ўринбосарлари, қонун чиқарувчи органлари ва дунёнинг етакчи арбитраж марказлари раҳбарларидир ҳам Тошкентга келишмоқда.

Бундан ташқари, форумда “The Legal 500” халқаро рейтингида етакчи бўлган юридик компаниялар ҳам иштирок этади.

Форумда сўз юритиладиган асосий йўналишлар:

  • Сифатли давлат бошқаруви
  • Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш
  • Фаол инвестиция сиёсати

Ундан ташқари “Суд экспертиза”, “Нотариат” мавзуларида давра суҳбатлари  ва бошқа тадбирлар ўрин олган.  

Янгиликлар лентаси
0