Кредит, лизинг ва субсидия: тракторлар харид қилишга доир қарор лойиҳаси тайёрланди

© Sputnik / СтрингерВыставка в Ташкенте
Выставка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қишлоқ хўжалиги техникасини кредит ва лизинг шартларида харид қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 22 апр – Sputnik. “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Орошение земли - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда сувдан фойдаланиш тизимидаги муаммолар маълум қилинди

Қишлоқ хўжалиги техникасини кредит ва лизинг шартларида харид қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом илова қилинган.

Низом қишлоқ хўжалик корхоналари самарадорлигини ошириш ҳамда уларни замонавий юқори унумли қишлоқ хўжалик техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

Субсидия миқдори лизинг ташкилоти, тижорат банки ҳамда қарз олувчи ўртасида тузиладиган шартнома шартларида акс эттирилиши шарт.

Субсидия лизинг ҳамда кредит шартларида харид қилинган қишлоқ хўжалик техникасининг 3 йиллик кафолат муддати, шунингдек, ушбу техникалар учун Республика ҳудудида сервис хизмати кўрсатувчи марказлари бўлганда лизинг ташкилоти ва тижорат банкининг фоиз тўловларини қисман қоплаб бериш учун ажратилади.

Қарз олувчининг лизинг ёки кредит фоизини қоплаш учун субсидия тижорат банки ва лизинг ташкилоти томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 10 фоизлик пункти миқдорида ажратилади.

“Республика ҳудудида лизинг ва банк хизматларини кўрсатиш лицензиясига эга бўлган ташкилот ва муассасаларнинг қарз олувчига лизинг ва кредит шартларида харид қилинган қишлоқ хўжалик техникаси учун ҳисобланган фоиз тўловининг бир қисмини қоплаб бериш учун ушбу низомга асосан субсидия ажратилади.

Бунда лизинг ташкилоти мустақил аудит ташкилоти хулосасига эга бўлиши, устав капитали 250 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдоридан кам бўлмаслиги лозим”, - дейилган ҳужжатда.

Таъкидланишича, субсидия фақат ишлаб чиқарилган муддати бир йилдан ошмаган янги қишлоқ хўжалиги техникалари учун ажратилади.

Янгиликлар лентаси
0