Ўзбекистон пойтахтида россиялик ватандошлар минтақавий анжмуни ўтказилди. Тадбир санаси республикадаги Рус маданий маркази юбилей санасига тўғри келди. Делегатлар собиқ иттифоқ республикаларидаги кун тартибида турган муаммоларни муҳокама қилибгина қолмай, балки Ўзбекистондаги ватандошлар ҳаёти билан ҳам яқиндан танишдилар.
"Тошкентда навбатдаги анжуманга тўпланганимиздан заррача афсусланмадик. Бу мавзуга Россия элчихонаси ва маҳаллий ҳукумат қай даражада эътибор қаратаётганини кўриб турибмиз. Ватандошларимизга тааллуқли барча масалаларни муҳокама қилибгина қолмай, уларнинг ҳаёт тарзи билан ҳам яқиндан танишдик. Эртага регионлар бўйлаб сафарларга чиқамиз ва бу бизга жойларда ҳолат қандай эканлигини билишга имкон яратади", — деб таъкидлади Дроздов.
Бутунжаҳон россиялик ватандошлар мувофиқлаштириш кенгаши раисининг тўлиқ изоҳини Sputnik Ўзбекистон радио подкастида тингланг.