ТОШКЕНТ, 18 апр – Sputnik. Қозоғистонда тўрт нафар тожикистонлик чириган картошкадан заҳарланди.
Sputnik Қозоғистон хабар беришича, бахтсиз ҳодиса 18 апрель куни Акмолинск вилоятида содир бўлди.
“Тўрт эркак, уларда бири 17 ёшли ўсмир Державинск шаҳрида хусусий уйларнинг бирининг ертўласига тушишди. Уч нафар эркак жойида, йигит эса шифохонада вафот этди”, - дейилган хабарда.
Барча ҳалок бўлганлар Тожикистон фуқаролари экани маълум бўлди.