ТОШКЕНТ, 18 апр – Sputnik. НАТОнинг ҳарбий-денгиз гуруҳи Болтиқ денгизига кириб келди, бу ҳақда Россия мудофаа маркази хабар қилди.
18 Апрел 2019, 09:46
НАТО кемаларига – АҚШнинг “Грейвли” кемаси, Польшанинг “К.Пуласки”, Туркиянинг “Гекова” ва Испаниянинг "Хуан де Бурбон" фрегат кемалари Болтиқ денгизига кириб келди.
Россиялик мутахассислар ҳамкасблар ҳаракатини кузатишмоқда. Кутилмаган ҳолатларга тезкорлик билан жавоб бериш мақсадида ўқув-машқ тадбирлари ўтказилмоқда.
Шу билан бирга, зарба берувчи кемалари, “Бастион” ва “Бал” қирғоқ ракета мажмуалари ҳамда денгиз авиация самолётларининг навбатчилик қилиши ташкил қилинди.