Минск Тошкентнинг биродарлашган шаҳарлари сафига қўшилмоқчи

© Sputnik / Медиабанкка ўтишГорода мира. Минск
Города мира. Минск - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган йили Беларусь республикаси ва Тошкент ўртасидаги ўзаро товар айланмаси 86,5 млн. долларни ташкил этган.

ТОШКЕНТ, 17 апр – Sputnik. Минск Тошкентнинг биродарлашган шаҳарлари сафига қўшилмоқчи. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Минск шаҳри ижроия қўмитаси ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорликка оид келишув имзоланган.

Подписание документов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди

2018 йилда Беларусь республикаси ва Тошкент ўртасидаги ўзаро товар айланмаси 86,5 млн. долларни ташкил этганлиги қайд этилган.

“Тошкентда Беларусь капитали асосидаги 32 та корхона фаолият юритмоқда”, - дейилади хабарда.

Ўзаро алоқаларни ривожлантиришнинг имкониятлари кенг бўлиб, томонлар ҳамкорликда янги  корхоналарни ташкил этиш,таълим, соғлиқни сақлаш, туризм ва спорт йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масаласини муҳокама этишмоқда.

Шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес форум ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Беларусь билан ҳарбий кадрларни тайёрлашда ҳамкорликни кучайтиртириши ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0