Ўзбекистонда жинлар билан гаплаштириб даволайдиган "табиб" қўлга олинди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишСвяточные гадания
Святочные гадания - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сохта табиб беморни бир кун муддатга жинлар билан гаплаштиришни айтиб, "чилла"га киритади. Аммо ҳар қанча кутмасин касалнинг кўзига жинлар кўринмайди

ТОШКЕНТ, 16 апр - Sputnik. Фарғонада касалларни жинлар билан гаплаштириб даволашни йўлга қўйган фирибгар Муроджон Қамбаров қўлга олинди. "Эскича" ўқиб, дуолар билан даволаш учун сохта табиб фуқародан 25 миллион сўм олиб ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган, деб хабар қилди ЎзА нашри.

Тошкентда сохта майор қўлга олинди

Хабарда айтилишича, бемор С. Юсупов ҳолсизланиб, кўп касал бўлавергани боис таниши тавсияси билан Учкўприк тумани Сариқўрғон қишлоғида беморларни дуолар билан даволайдиган Қамбаров ҳузурига нажот излаб борган. "Даволаш салоҳияти"га эга табиб эса вазиятдан фойдаланиб, беморни алдаш йўлига ўтган. Юсуповнинг ишончига кириб, дуо ўқиб даволашини, кўзига чол ва момолар, жинлар кўринишини, жинлар билан гаплаштиришини айтиб алдаб, бу "иш" учун 50 миллион сўм сўраган.

Бемор бунча пули йўқлигини айтиб, "пул топсангиз кейин келинг" дея жавобни эшитгач, таваккал қилибми ёки сохта табибнинг кирдикорларига учиб, жинлар билан гаплашиб шифо топиш мақсадида 25 миллион сўм пулни олиб келади ва даволанишни бошлайди.

"Табиб" бир кун муддатга жинлар билан гаплаштиришни айтиб, Юсуповни "чилла"га солади. Аммо бемор ҳарчанд кутмасин кўзига жинлар кўринмайди. Вақт ўтса ҳамки, сохта табибнинг дуолари таъсир қилмайди, касалликдан тузалмайди. 

Шундан сўнг, у ички ишлар бўлимига мурожаат қилди. 

Жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман судининг “Сариқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинидан бўлиб ўтган очиқ сайёр суд мажлисида М. Қамбаровнинг жиноят иши кўриб чиқилди. Судланувчига жазо тайинлашда айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, оилавий шароити, 2-гуруҳ ногирони экани, муқаддам судланмагани, жабрланувчига етказилган моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплангани кабилар инобатга олинди. "Табиб" Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан 57-модда қўлланиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0