Тошкент марказида икки зўравон скейтчиларни калтаклади

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишСпортсмен-скейтбордист выступает в скейт-парке
Спортсмен-скейтбордист выступает в скейт-парке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бўлиб ўтган воқеа юзасида барча материаллар Яккасарой тумани маъмурий судига юборилди.

ТОШКЕНТ, 16 апр - Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ 14 апрель куни “Мовий гумбазлар” ресторани яқинидаги скейт майдончасида содир бўлган ҳодиса юзасидан хабар эълон қилди.

© ОдноклассникиСкейтеры против качков: самая обсуждаемая драка в Ташкенте - видео
Тошкент марказида икки зўравон скейтчиларни калтаклади - Sputnik Ўзбекистон
Скейтеры против качков: самая обсуждаемая драка в Ташкенте - видео

Бироз олдин ушбу майдончада содир бўлган воқеа ҳақида видеолавҳа ижтимоий тармоқларда катта шов-шувларга сабаб бўлган эди. Унда хабар қилинишига кўра, скейтчилар майдончада сайр қилаётган ёш болали онадан, боласи тасодифан жароҳатланмаслиги учун, уни скейт учиш майдонидан олиб чиқишни сўрашади. Бунга жавобан у аёл икки йигитни телефон орқали чақиради. Улар келиб скейт учаётган болаларни мушт ёрдамида “тарбиялашга” тушади.

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди: Можаро 40 ёшли А.М., 28 ёшли Э.Т. ҳамда 22 ёшли П.К., К.К., ва Р.Х.лар, орасида содир бўлган.

“Воқеа жойига тезкорлик билан етиб келган ЙПХ гуруҳи жанжални тўхтатди. 22 ёшли П.К., К.К. ва Р.Х.лар олган жароҳатлари туфайли шифокорга мурожаат қилишди", — дейилган хабарда.

Ушбу ҳолат юзасидан жамланган материаллар Яккасарой тумани маъмурий судига юборилган.

Янгиликлар лентаси
0