Лондон Тошкентнинг Афғонистон бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишЛОндон
ЛОндон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда Ўзбекистон-Британия муносабатларини янада ривожлантиришдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 16 апр - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алан Дунканни қабул қилди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев встретился с представителями деловых кругов Германии - Sputnik Ўзбекистон
Люксембург Буюк герцоги Мирзиёевнинг ташқи сиёсатини қўллаб-қувватлади

Таъкидланишича, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатлар фаоллашаётгани мамнуният билан қайд этилди. 2018 йили ўзаро савдо олдинги йилга нисбатан 37%га ўсиб, 235,9 миллион АҚШ долларини ташкил этди, Буюк Британия Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестиция ҳажми бўйича 5-ўринни эгаллади.

Учрашувда Ўзбекистон-Британия муносабатларини янада ривожлантиришдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди ва 2019 йилда ўтказиладиган тадбирлар режаси бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов встретился со спецпредставителем госсекретаря США по афганскому примирению Залмаем Халилзадом - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистон президентининг тинчлик дастурини қўллаб-қувватлади

Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашиш чоғида Афғонистон муаммосига алоҳида эътибор қаратилди.

“Британия томони афғонлараро тинчлик мулоқотига кўмаклашиш ва Афғонистонда йирик инфратузилма ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади”, - дейилади хабарда.

Учрашувда таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, шу жумладан, Ўзбекистон таълим муассасалари амалиётида тегишли стандартлар ва тажрибани қўллаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Янгиликлар лентаси
0