Жанубий Корея президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Мун Чжэ Ин
Шавкат Мирзиёев и Мун Чжэ Ин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташриф дастурида президент Мун Чжэ Иннинг Тошкент шаҳрида Корея маданияти ва санъати уйининг очилиш маросимида иштирок этиши кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 16 апр – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин 2019 йил 18-21 апрель кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Президент Республики Корея Мун Чжэ Ин - Sputnik Ўзбекистон
Жанубий Корея президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Хабарда айтилишича, давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида мунтазамлик касб этган олий даражадаги мулоқотнинг давоми сифатида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қиладилар, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Ташриф дастурида президент Мун Чжэ Иннинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида нутқ сўзлаши, давлат раҳбарларининг икки мамлакат етакчи компаниялари бизнес-форумида ҳамда Тошкент шаҳрида Корея маданияти ва санъати уйининг очилиш маросимида иштирок этиши кўзда тутилган. Шунингдек, Самарқанд шаҳрига ташриф режалаштирилган.

Музокаралар якунида Қўшма декларация қабул қилиниши, салмоқли ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўплами, шунингдек, савдо шартномалари ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича битимлар имзоланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил ноябрида Жанубий Кореяга ташриф буюрганди. 

Ўзбекистон ва Жанубий Корея энергетика, нефтгазкимё, банк-молия соҳасида ҳамда қурилиш ва инфратузилмани ривожлантириш соҳасида йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Янгиликлар лентаси
0