ТОШКЕНТ, 16 апр – Sputnik. Вологод шаҳрининг суди Варвара Карауловани муддатидан аввал озод қилиш тўғрисида аризани қаноатлантирди.
Судда Карауловани жамиятдан ажратишга эҳтиёж қолмагани ҳақида хулоса қилинган.
2016 йилда “Ислом давлати” гуруҳига қўшилмоқчи бўлган Ломоносов номидаги Москва давлат университети собиқ талабаси 4,5 йил колонияга маҳкум этилганди.
Варвара Караулова 2015 йил октябрь ойида ҳибсга олинган.
Караулова иккинчи курс талабаси бўла туриб, ота-отасининг рухсатисиз Истанбулга кетган. У ерда Сурияга кетишга ҳаракат қилган россияликлар гуруҳи билан қўлга олинган.
Жазони ўтаётган вақтда Караулова “Синергия” университетига сиртқи бўлимига ўқишга киради.
2018 йилда ноябрь ойида Караулова Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил - Омбудсман Татьяна Москвальковага муддатидан аввал озод қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.