ТОШКЕНТ, 16 апр - Sputnik. Англиянинг "Бернли" клуби ҳужумчиси Эшли Барнс рақибини ўпиб олгани учун судядан сариқ карточка олди, деб хабар қилмоқда Sport Bible нашри.
"Кардифф" клуби билан бўлган ўйиннинг биринчи тайми охирида Эшли Барнс рақиб ўйинчиларидан бири билан тортишиб қолди ва жанжал охирида (унга мушт туширишдан ўзини тийиш учун бўлса керак...) рақибининг бурнидан ўпиб олди.
Ушбу қилмиши “Кардиф” ўйинчисига жиддий зарар етказмаган бўлсада, арбитр унга сариқ карточка кўрсатди. Ўйин "Бернли" клуби фойдасига 2:0 ҳисобида ҳал бўлди.
Футболчилар баъзан ўзларини жуда агрессив тутиши сўнгги вақтларда тез-тез кузатилмоқда. Масалан, ўтган йил россиялик футболчилар Кокорин ва Мамаев бир неча кишини дўппослагани учун қамоққа олинган эди. Улар ҳозиргача қамоқхонада, суд ҳукмини кутишмоқда.
Яқинда “Спартак” клуби футболчиси Аяз Гулиев светофорнинг қизил чироғига ўтиб кетаётиб, яшил чироқ остида ҳаракатланаётган пиёдани туртиб кетади. Бу ҳам етмагандек машинадан тушиб унинг юзига бир неча мушт туширади.
Кейин маълум бўлишича пиёда АҚШ фуқароси бўлиб чиқади ва унинг бурни сингани қайд этилади. Футболчи дарҳол ундан кечирим сўраб, давлаш билан боғлиқ харажатларини қоплашга ваъда беради. Шунга қарамасдан футбол клуб раҳбарияти Гулиевни жиддий жазолашни ваъда берган.