ТОШКЕНТ, 15 апр – Sputnik. Британиянинг HMS Talent сув ости кемаси етти нафар ҳарбий хизматчилари кокаин истеъмол қилгани учун операциядан четлаштирилди.
Бу ҳақда РИА Новости Daily Mail нашрига асосан хабар қилди.
Британия ҳарбийлари Шимолий денгида Россия сув кемаларини кузатиш бўйича операция ўтказишни режалаштиришган.
Таъкидланишича, сув ости кемаси Девонпортга келгандан сўнг, кема экипажи кечки базмдан сўнг наркотикларга тестдан ўта олишмади.
Синов натижалари ҳарбий полицияга юборилди. Шундан кейин HMS Talent кемаси портдан чиқиши қолдирилди.
Daily Mail нашри ёзишича, бу атом сув кемасига тўлақонли экипаж зарур.
HMS Talent (S 92) атом сув кемаси – Буюк Британия Trafalgar еттита сув ости кемаси тоифасига кирувчи олтинчи кема ҳисобланади. 1990 йилда сув ости кемасидан фойдаланиш бошланган. Кемада Tomahawk қанотли ракеталарини олиб юриш мўлжалланган.
Британия флотида бу каби можаро 2017 йилда ҳам бўлган. Ўша вақтда HMS Vigilant атом сув ости кемасида наркотик моддаларни исътемол қилган тўққиз нафар ҳарбийлар хизматдан бўшатилган.