ТОШКЕНТ, 14 апр – Sputnik. Туркиялик машҳур актёр, яқнда Тошкентда мухлислари билан учрашув ўтказган Бурак Ўзчивит ота бўлди, деб хабар қилмоқда Туркия нашрлари.
Бурак Ўзчивитнинг рафиқаси Фахрие Эвджен ўғил фарзанд кўрган. Болакай соғлом туғилган. Болакайга Каран деб исм қўйишган. Туғилган вақтида унинг оғирлиги 3,67 кг ва бўйи 52 смни ташкил қилган.
Бурак Ўзчивит боласи туғилиш вақти рафиқасининг ёнида бўлган ва уни қўллаб қувватлаб турган. Актёр айтишига қараганда, у жуда хавотир олган.
Хабардай айтилишига кўра, болакайнинг ва актёр рафиқасининг соғлиги жуда яхши. Тез кунда улар туғруқхонадан чиқишади.
Эслатиб ўтамиз, бундан 2 ой олдин туркиялик ёш актёр Тошкенга сафар қилган ва у ерда ўз мухлислри билан учрашган, Тошкент ёдгорликларини томоша қилган ҳамда мастер-класслар ташкил қилган эди.