Юрий Гагариннинг фазога қилган илк парвози қандай кечган – нодир видео

Oбуна бўлиш
Бундан 58 йил муқаддам 1961 йил 12 апрель санасида одамларнинг юлдузлар томон учиши ҳақидаги кўп асрлик орзулари рўёбга чиқди. Эътиборингизга инсоннинг илк бор фазога кўтарилгани тасвирланган нодир видеони ҳавола қиламиз.

Дунёда самога биринчи бўлиб қилинган тарихий парвознинг 58 йиллиги тантана билан нишонламоқда. Бу ҳайратомуз парвоз 1961 йил 12 апрель куни содир бўлган эди. Юрий Гагарин Москва вақти билан соат 09:07 да инсоният тарихида биринчи бўлиб космик бўшлиққа йўл очди.

У “Восток” космик кемасида парвоз қилиб, 1 соат 48 дақиқада ер шарини айланиб учди.

Ҳар йили ушбу сана “Халқаро авиация ва косманавтикаси куни” сифатида дунё халқлари томонидан кенг нишонланади. 

1963 йилда Валентина Терешкова илк фазогир аёлга айланди. 1965 йилда Алексей Леонов илк бор очиқ космосга чиқди.

2011 йилда БМТ томонидан 12 апрель – "Инсоннинг фазога парвоз этган куни” сифатида тарихга муҳрланган.

Янгиликлар лентаси
0