ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Покистоннинг Кветта шаҳрида содир бўлган портлаш оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди, 30 киши эса тан жароҳати олди.
GeoTV телеканалининг хабар қилишича, ҳодиса жума куни шаҳар бозорида қўлбола портлаш мосламаси ҳаракатга келгани туфайли содир бўлган.
Ҳозирда теракт содир этилган ҳудуд хавфсизлик кучлари томонидан ўраб олинган ва қутқарув хизмати иш олиб бормоқда.
Ҳукумат маълумотларига кўра, портлаш қурбонлари сони ошиши мумкин.