Саида Мирзиёева Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига директор ўринбосари бўлди

© Пресс-служба Агентства информации и массовых коммуникацийСаида Мирзиёева стала замдиректора Агентства информации и массовых коммуникаций
Саида Мирзиёева стала замдиректора Агентства информации и массовых коммуникаций - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йиғилишда президент администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, вазирлик ва мутасадди идоралар раҳбарлари иштирок этди

ТОШКЕНТ, 12 апр - Sputnik. Бугун Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Алламжонов раҳбарлигидаги ЎзМАА PR-марказга айлантирилади

Йиғилишда президент администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, вазирлик ва мутасадди идоралар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда ҳукумат ва Олий Мажлис палаталари билан ҳамкорликни кучайтириш, ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ахборот хавфсизлигини таъминлашга оид тизимли ишларни ташкил қилиш, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда ахборот хизматларининг нуфузини ошириш, Агентлик тизимига маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этиш, матбаа ва ноширлик, кутубхоначилик соҳасини замонавий ускуналар билан таъминлаш ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, давлат раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус бўйича белгиланган вазифаларни сифатли ва самарали амалга ошириш масалалари алоҳида қайд этилди.

Кенгайтирилган йиғилишда шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига ва Агентлик жамоасига янги раҳбарият таркиби таништирилди – Агентлик директори вазифасини бажарувчи Комил Алламжонов, директорнинг биринчи ўринбосари Авазбек Ходжиметов, директор ўринбосарлари этиб Саида Мирзиёева Шавкатовна ҳамда Ғайрат Бозоров тасдиқланди.

Янгиликлар лентаси
0