ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Бухоролик ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузиш бўйича 1 миллиард сўмдан ортиқ жарима огоҳлаштириш хати келди. Бу ҳақда "Даракчи" нашри хабар қилди.
Жариманинг сурати интернетда тарқалди.
“Lacetti” ҳайдовчисига келган жариманинг аниқ миқдори 1 миллиард 13 миллион 652 минг 19 сўмни ташкил қилди.
Интернет фойдаланувчилари бу масалада ҳазил қилишни бошлашди:
“У вертолётни қувиб ўтдими?”;
“Ҳа, бу "вип-тариф" нархи бўлса керак”;
“Иккита бундан жарима – космосни ўрганса бўлади”.
Фойдаланувчилардан бири сўзларига кўра, бу жарима қарори унинг танишига келгани ва жариманинг миқдори нотўғри ёзилганини айтади.
Таъкидлашича, компьютерда хатолик бўлиб, умумий қийматга йил - 2019 рақамини қўшиб борган. Аслида эса жарима 101 365 сўм бўлган.