ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Россиянинг Сахалин вилоятидаги қурилиш майдонида вафот этган ишчи бўйича Ўзбекистон ТИВ расмий маълумот берди.
11 Апрел 2019, 12:57
“Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра Россиянинг Сахалин вилоятидаги қурилиш майдонида вафот этган ишчи мамлакатимиз фуқароси эмас”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, мазкур факт Жанубий Сахалинск шаҳри тергов органлари вакили томонидан тасдиқланган ҳамда ОАВларда тарқалган расмий хабарда техник хатога йўл қўйилгани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 10 апрель куни Жанубий Сахалинскдаги сув комплексига эга меҳмонхона қурилиш майдончасида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.