Фарғонадаги нефт заводи хорижий инвесторга сотилади

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишНефтяная платформа
Нефтяная платформа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” хорижий инвесторга сотилади.

ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини тўғридан-тўғри хорижий ивестицияларни жалб қилган ҳолда модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

Переговоры президента РФ В. Путина с королем Саудовской Аравии С. Аль-Саудом - Sputnik Ўзбекистон
Нефт-доллар тизими бир кунда қулаши мумкин - Reuters

Қарорга мувофиқ, “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг устав капиталидаги “Ўзбекнефтмаҳсулот” АЖнинг 100 фоиз улуши Давлат активларини бошқариш агентлигига берилди.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи “PT Trans Asia Resources” (Индонезия) хорижий компаниясининг инвестицияларини жалб этган ҳолда модернизация қилинади.

“PT Trans Asia Resources” компанияси заводни модернизация қилиб, тўлиқ ишлаб чиқаришни йўлга қўйганидан сўнг, кейинчалик фойдаланиш учун етакчи халқаро компаниялардан иборат консорциум ташкил этилади.

Кейинчалик заводнинг устав капиталидаги давлат улуши ҳукумат шартлари асосида “PT Trans Asia Resources” компаниясига сотилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Қозоғистон ва Россиядан 5 миллион тоннагача нефт сотиб олишни режалаштирганлиги ҳақида хабар бергандик.

Қозоғистон парламентининг депутатлари Ўзбекистон билан энергетика соҳасида ҳамкорлик ҳақида битимни ратификациядан ўтказишганди.

Янгиликлар лентаси
0