Ўзбекистонлик қарийб 4,4 млрд сўмлик сайғоқ шохларини Россияга олиб чиқишга уринди

© Sputnik / Вячеслав Бобков / Медиабанкка ўтишСайгак
Сайгак - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиноятчи қўлга олинган ва унга нисбатан Қозоғистон ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Ўзбекистон фуқароси Россияга қарийб 200 миллион тенге (4,4 миллиард сўм)лик сайғоқ шохларини ноқонуний равишда олиб ўтишга уринди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси хабар қилди.

Сокол - Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистони фуқароси Ўзбекистонга йиртқич қушларни олиб киришга ҳаракат қилди

Хабарда қайд этилишича, “Орал-Самара” йўналиши бўйича ҳаракат қилаётган 49 ёшли ўзбекистонлик чамадонида 148 дона сайғоқнинг янги кесилган шохлари борлиги аниқланган.

Жиноятчи қўлга олинган ва унга нисбатан Қозоғистон ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сайғоқ, оққуйруқ (Saiga tatarica) — қувушшохлилар оиласига мансуб жуфт туёқли ҳайвон. Сайғоқнинг сони кескин камайиб кетганлиги сабаб овлаш ман этилган.

Янгиликлар лентаси
0