ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида “Сафари-парк” ташкил этилмоқда.
“Халқ сўзи” нашрининг маълум қилишича, “Страус фарм Навбаҳор” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа учун туман ҳокимлиги тадбиркорга 59 гектар ер майдони ажратган.
Мазкур паркка Африка туяқушидан ташқари, яшаш шароити ҳудуд иқлимига мос зебра, кенгуру каби ҳайвонлар ҳам келтирилади.
Лойиҳани 2020 йил бошларида фойдаланишга топшириш мўлжалланмоқда, дейилади хабарда.