Ишончсизлик туфайли оилани ҳатто дин ҳам қутқара олмайди: психолог ажрашишлар ҳақида

Oбуна бўлиш
Оилавий психолог Наталья Панфилованинг фикрига кўра, эркак хорижий давлатга ишлаш учун кетганда, эр-хотин ўртасида кундалик ҳаётда пайдо бўладиган ўша керакли мулоқот ва ўзаро ишонч йўқолади.

Бундан аввал, Ўзбекистонда ажрашишлар сони кўпайгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Ўтган йил кўрсаткичи билан солиштирилганда, шу йилда ажрашишлар сони 131 ҳолатга кўп бўлган. Статистикага кўра, шу йил январь-февраль ойларида 769 та ажрашишлар қайд этилган.

Оилавий психолог ажрашишларнинг асосий сабабларидан бирини маълум қилди

Sputnik Ўзбекистон эфирида “Бахтли оила” маркази психологи Наталья Панфилова ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг сўзларига кўра, умр йўлдошлар бир-биридан узоқда яшаши ўзаро муносабатларни бузилишига олиб келади.

Биринчи навбатда оилани ажрашишдан дин ва оила қадриятлари (асослари) асрайди. Бироқ ёшлар ўртасида айрилиқ қанчалик чўзилса, шунча оила кейин бирлашиши қийинроқ бўлади.  

“Кўп йиллар турмуш қурган, бир нечта фарзанди бор оилалар узоқ муддатли айрилиқдан сўнг тезроқ бирлашиши мумкин. Бироқ, узоқ айрилиқдан сўнг ёш оилалар жуда тез ажрашиб кетади”, - дейди психолог.

Психологнинг фикрига кўра, имкон қадар кўпроқ мулоқот қилиш керак – ёшлар бир-бирига хайрли тун тилаши, кун давомида кўпроқ боғланиши керак, ҳатто турмуш ўртоғи эрининг уйдан узоқда қандай яшаётганини кўриши учун ўзига хос репортаж жўнатиб туриши керак.

Аммо ижтимоий тармоқ орқали мулоқот бир-бирини яқинроқ “ҳис қилиш” имконини бермайди. Буни қўшни давлатларга ишлаш учун кетаётган мигрантлар ҳисобга олиши керак.

Психолог о разводах в Узбекистане: без доверия семью не спасет даже религия
Янгиликлар лентаси
0